Забур 1 - Муқаддас Китоб1–САНО 1 Шундай инсонлар саодатлидир: Улар фосиқлар маслаҳатига юрмайди, Гуноҳкорлар йўлида улар турмайди, Мазахчилар орасида ўтирмайди. 2 Ҳа, улар Эгамизнинг қонунидан завқ олади, Туну кун таълимотининг мағзини чақади. 3 Ундай инсонлар оқар сув бўйига ўтқазилган Дарахтларга ўхшайди. Улар ўз мавсумида мевасини беради, Барглари асло қуримайди. Улар неки қилса, муваффақиятга эришади. 4 Фосиқлар эса бундай эмаслар, Шамолда тўзғиб кетадиган сомонга ўхшайди. 5 Ҳукмда фосиқлар оқлана олмайди, Солиҳлар жамоасидан гуноҳкорлар жой ололмайди. 6 Эгамиз солиҳнинг йўлини қўриқлайди, Фосиқнинг йўли ҳалокатга етаклайди. |
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
Institute for Bible Translation, Russia