Qoʻshiq 1 - Муқаддас Китоб1–БОБ 1 Сулаймоннинг энг гўзал қўшиғи. Ўпгин мени лабларинг билан, Сенинг севгинг шаробдан ҳам ширинроқдир. Биринчи қўшиқ Қиз : 2 Атир мойларинг қанчалик хушбўй! Ёқимли атир каби номинг ҳар тарафга таралар. Шунинг учун қизлар сени севарлар. 3 Мени ўзинг билан олиб кет, тезроқ борайлик. Эй шоҳим, мени ўз ётоғингга олиб киргин. Эй шоҳимиз, биз қувонамиз. Сиз билан севинамиз, Шаробдан ҳам кўпроқ сизнинг севгингизни мақтаймиз. Эй севгилим! Қизлар сени севиб, тўғри қилишади. Қуддус қизлари: Қиз: 4 Эй Қуддус қизлари! Мен қорачадан келган бўлсам ҳам гўзалман, Кедар чодирларидай қора бўлсам ҳам, Сулаймон пардаларидай чиройлидирман. 5 Қоралигим учун менга паст назар билан қараманглар. Қуёш нурлари мени қорайтирди. Ака–укаларимнинг мендан жаҳли чиқиб, Мени узумзорлар қоровули қилиб қўйишди, Аммо ўз узумзоримга қарай олмадим! 6 Севгилим, менга айтгин–чи, Қаерда ўз подангни боқасан? Туш вақти уларни қаерга ётқизасан? Айт менга, яна подачи дўстларинг олдида Уятсиз аёллардай бўлиб юрмай, ахир. Йигит: 7 Қаердалигимни билмасанг, Эй гўзалларнинг гўзали, Поданинг изларидан боргин. Чўпонларнинг чодирлари олдида Ўз эчкиларингни ўтлатгин. 8 Эй севгилим, Сен фиръавн аравасига қўшилган учқур отдай гўзалсан. 9 Зиракларинг туфайли ёноқларинг гўзалдир, Марваридлар бўйнингни қандай чиройли қилар. 10 Сенга атаб тилладан безаклар, Кумушдан тақинчоқлар ясаттираман. Қиз: 11 Шоҳим ёнбошлаб ётганда, Атирларим ўз ҳидини таратди. 12 Кўкракларим орасида ётган, Хушбўй миррага тўла халтача кабидир менинг севгилим. 13 У мен учун Эн–Геди боғларидаги Хина гулларидайдир. Йигит: 14 Гўзалдирсан, эй севгилим, Сен гўзалсан! Кўзларинг кабутар кўзларидай назокатлидир. Қиз: 15 Чиройлисан, эй севгилим, Жуда ҳам хушрўйдирсан, Ям–яшил майсалар бизнинг тўшагимиздир. 16 Садр дарахтлари томимиз бўлса, Арчалар томимиз синчларидир. |
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
Institute for Bible Translation, Russia